Oxirgi loyihalar

SOEP Veb tizim
Bisyor Internet do'koni
Agrobuy Internet do'koni
Xalq Ta'limi Info Veb-sayt
Dana Internet do'koni
Karyera xizmati Veb tizim
Profi University Veb-sayt
Ichki hujjat almashinuvi Veb tizim
Ijod.uz Veb-sayt
KZO FVV Mobil ilova
Yagona elektron ma'lumotlar bazasi Veb tizim
Buxgalteriya Veb tizim
Yotoqxona xizmati Veb tizim

Kategoriyalar

  • Veb tizim

Buxgalteriya

  • Iyun 29, 2024
  • 934

Лойиҳанинг номланиши: «Университет бухгалтерияси» Ахборот тизими.

Лойиҳа Буюртмачи: «Profi University» МЧЖ — педагогика, иқтисодиёт ва дастурлаш соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган хусусий университет.

Амалга оширилган даври: 11.01.2023й. – 25.05.2024й.

Лойиҳа ҳақида: «Университет бухгалтерияси» — бу «Profi University» хусусий университетининг бухгалтериясидаги иш жараёнларини бошқарувчи ахборот тизими ҳисобланади. Лойиҳа 2023 йилда ишлаб чиқилган, 2024-йилда кенгайтирилган. Лойиҳани ишлаб чиқишдан асосий мақсад Университетнинг бухгалтериясидаги амалга ошириладиган ишлар: шартнома шакллантириш ва талабаларга тақдим этиш, тўловларни киритиш ва мониторинг қилиш, қарздорликларни аниқлаш ҳамда марказлашган ахборот тизими ёрдамида бошқаришдан иборатдир.

Лойиҳа имкониятлари. «Университет бухгалтерияси» ахборот тизимида қуйидаги имкониятлар яратилган:

  •       Университетнинг Бухгалтерия бўлими ишларини бошқариш;
  •       Талабаларнинг умумий маълумотларини аниқлаш (ФИО, идентификацион рақами, таълим тури, гурухи, йўналиши);
  •       Талабаларнинг тўлов мониторингини амалга ошириш (таълим маълумотлари, шартнома маълумотлари ва умумий суммаси, тўланган сумма, қарздорлик қиймати);
  •       Талабаларга шартнома ва қўшимча келишув шакллантириш, бекор қилинган шартномалар билан ишлаш;
  •       Шартномага кўра тўлов маълумотларини киритиш;
  •       Талабаларнинг ётоқхона хизматидан фойдаланиш юзасидан аризаларни кўриб чиқиш, шартномаларни шакллантириш ва бошқариш;
  •       Статистик маълумотлар билан ишлаш;
  •       Ва бошқа имкониятлар.

Фойдаланилган технологиялар: Маълумотлар омбори – PostgreSQL, back-end – Laravel PHP Framework, front-end – Vue.js ва бошқалар.

Лойиҳа модуллари:

  •       «Талаба маълумотлари билан ишлаш» модули;
  •       «Қабул жараёнидаги абитуриентлар билан ишлаш» модули;
  •       «Шартномалар» модули;
  •       «Қўшимча келишув» модули;
  •       «Тўловларни киритиш» модули;
  •       «Ëтоқхона аризалари» модули;
  •       «Статистик маълумотлар» модули;
  •       «Созламалар» модули;
  •       «Ëтоқхона хизмати бухгалтерияси» модули;
  •       «Хабарлар» модули.

Xabar qoldirish